date

Ашветия Россия ва Грузия ўйини тез орада бўлмайди деди


Москванинг «Локомотив» клуби собиқ футболчиси Михаил Ашветия Россия ва Грузия терма жамоалари ўртасида 2026 йилда ўртоқлик учрашуви ўтказилишига ишонмайди. Унинг фикрича, сиёсий омиллар сабаб яқин келажакда икки терма жамоа майдонда тўқнаш келиши қийин.

«Россия 2026 йилда Грузия билан ўйнай олмайди. Сиёсат учрашувга тўсқинлик қилади», — дея Ашветиянинг сўзларини Metaratings келтирди.

Маълумки, Россия футбол иттифоқи (РФУ) УЕФА ва ФИФА санкциялари остида қолмоқда. Ҳозирги шароитда Россия терма жамоаси фақат ўртоқлик ўйинларини ўтказиши мумкин.

Миллий жамоанинг навбатдаги йиғини март ойининг охирига режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ашветия Россия ва Грузия ўйини тез орада бўлмайди деди