
«Ливерпул» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи «Брайтон»га қарши яқиндаги учрашувда жароҳат олди. Аввалроқ ОАВда венгриялик футболчи бир неча ой майдонга туша олмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ The Athletic манбасига кўра, «мерсисайдликлар» учун прогноз анча ижобий: текширув натижалари шифокорлар хавотирини камайтирди ва Собослаи даволанишга яхши жавоб бермоқда. Қайд этилишича, Доминик 20-декабр куни Англия Премьер-лигасида «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда майдонга тушиш эҳтимолига эга.
Агар «қизиллар» эҳтиёт чораси сифатида уни асраса, Собослаи энг яқин учрашувни ўтказиб юбориши мумкин, аммо 27-декабр куни «Вулверҳэмптон»га қарши баҳсда албатта ўйнаши кутилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.