
«Ньюкасл» ҳужумчиси Ник Вольтемаде «Бавария»га амалга ошмай қолган трансфери ҳақида фикр билдирди. Мюнхен клуби футболчини ўтган ёзда, у «Штутгарт» сафида тўп сураётган пайтда сотиб олишга уринган.
Бироқ клублар келишувга эриша олмади. Орадан кўп ўтмай «Ньюкасл» анча манфаатли таклиф билан чиқди ва «Штутгарт» бу вариантни қабул қилди.
«Бавария»га ўтиш бўлмаслиги аён бўлганда, ўзимга: «Хўп, шундай бўлсин», дедим. Ҳаётда ҳеч нарса бекорга юз бермайди, «Бавария»га амалга ошмаган трансферим бунга яққол мисол.
Ҳозир «Ньюкасл»да бахтиёрман, ахир буларнинг бари умуман бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Ортга қараб, ҳаммаси айнан шундай кечганидан хурсандман», деди Вольтемаде Sport Bild нашрига берган интервьюсида.
23 ёшли германиялик футболчи «Ньюкасл» сафида 22 учрашувда 7 гол урди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.