date

Марко Симоне Конте ва «Наполи» имкониятини паст баҳоламасликка чақирди


Италиянинг «Милан» клуби собиқ ҳужумчиси Марко Симоне А Серия амалдаги чемпиони «Наполи» атрофида пайдо бўлган сўнгги муаммолар юзасидан фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, босим остидаги Антонио Конте янада хавфлироқ бўлиши мумкин.

Симоне эслатишича, футбол жамоатчилиги ҳали бир неча ой аввал Контега юқори баҳо бериб, уни олқишлар остида кўтариб юрганди. Шунга қарамай, у «Наполи»ни эрта ҳисобдан чиқаришга қарши.

“Бу ерда ҳаммаси жуда тез унутилади. Бир неча ой олдин ҳамма Контени қўлида кўтариб юрган эди.

Ҳозир ҳам «Наполи» етакчилар сафида, шунинг учун уларни ҳисобдан чиқармайлик”, — дея Симоне сўзларини pianetamilan.it келтирди. Маълумот учун, Марко Симоне 2006 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.

Кейинчалик у турли унча машҳур бўлмаган клубларда мураббийлик қилиб кўрди, бироқ катта муваффақиятга эриша олмади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марко Симоне Конте ва «Наполи» имкониятини паст баҳоламасликка чақирди