
Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Андрей Лунин жамоа бош мураббийи Хаби Алонсога бўлган муносабат ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мутахассис сўнгги ҳафталарда истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар фонида ишламоқда, бироқ ҳозирча у жамоада қолаётганга ўхшайди.
Чоршанба куни «Реал» Испания Кубогида «Талавера»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Лунин «қаймоқранглилар» сафида асосий таркибда майдонга тушди.
«Сўнгги дақиқалардаги сейвларим Хабини истеъфодан “қутқардими”? Мен бундай йўсинда ўйламайман — шунчаки ўз ишимни қиламан.
Биз мураббийга тўлиқ ишонамиз, унинг борасида менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Алонсо — клуб афсонаси, у жуда катта ҳурматга эга.
Энди фақат унинг ғоялари ва ўйин услубига мослашиб олишимиз керак», — дея 26 ёшли дарвозабоннинг сўзларини Madrid Zone келтирди. «Реал» шанба куни Ла Лигада «Севилья»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.