date

Сафонов FIFA турнирларида ноёб натижа қайд этди


Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ПСЖ сафида қаҳрамонга айланди. У Қитъалароро кубок финалида ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида кетма-кет тўртта зарбани қайтарди ва жамоасига совринни қўлга киритишда ҳал қилувчи ҳисса қўшди.

"Биринчи спорт" Telegram-канали хабарига кўра, Сафонов FIFA бевосита ҳомийлигида ўтказиладиган мусобақаларда ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида кетма-кет тўртта пеналтини қайтарган илк дарвозабонга айланди. Бунда муҳим жиҳат шундаки, статистикага фақат FIFA қошида ўтадиган турнирлар киритилган.

Улар қаторига турли ёш тоифаларидаги жаҳон чемпионатлари (жумладан, клублар ўртасидаги), Конфедерациялар кубоги ҳамда Қитъалароро кубок киради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сафонов FIFA турнирларида ноёб натижа қайд этди