
ЦСКА собиқ бош мураббийи Валерий Газзаев «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг Бразилиянинг «Фламенго» клубига қарши Қитъалараро кубок финалидаги ўйинини жуда юқори баҳолади. Газзаевнинг таъкидлашича, Сафоновнинг ишончли ҳаракати нафақат мухлислар, балки бутун футбол жамоатчилигида кучли таассурот қолдирган.
Мутахассис бу учрашув Сафоновнинг асосий таркиб дарвозабони мақомини тасдиқлаганини, шунингдек, россиялик футболчининг халқаро майдонда шунчалик ёрқин кўриниши қувонарли эканини айтди. «Жаҳон оммавий ахборот воситалари Сафоновнинг қаҳрамонлигига қойил қоляпти, буни бошқача атаб бўлмайди.
У асосий таркиб дарвозабони эканини исботлади. Россиялик футболчимизинг шунчалик ёрқин намоён бўлаётгани ёқимли», — дея Газзаев сўзларини «Советский спорт» келтиради.
Сафонов Париж клубига ўтганидан сўнг «ПСЖ» билан олти совринни қўлга киритди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.