
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Павел Погребняк ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов ҳақида фикр билдирди. У Сафонов Қитъалараро кубок финалидаги ёрқин ўйинидан кейин ҳам жамоанинг асосий посбони мақомини аниқ қўлга киритганига ишонмаслигини айтди.
Маълумки, россиялик дарвозабон ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтариб, парижликларга совринни келтирди. Шунга қарамай, Погребняк Сафоновни дарҳол “биринчи рақам” деб аташга шошилмаслик кераклигини таъкидлади.
“Зўр ўйнади, жамоани қутқарди. Бироқ Матвей энди биринчи рақам бўлди, деб айтмаган бўлардим.
У бу мавсумда атиги тўртта ўйин ўтказди. Интиладиган жиҳатлар бор”, дея Погребнякнинг сўзларини Metaratings келтиради.
Погребняк, шунингдек, ПСЖ Chevalierни катта пулга сотиб олганини эслатиб, Сафонов ўз даражасини доимий равишда исботлаб бориши зарурлигини қайд этди. Матвей Сафонов ПСЖ сафида жами олти совринни қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.