date

Денис Угаров: Роналду Саудия Арабистонида яна уч йил ўйнаши мумкин


«Зенит»нинг собиқ футболчиси Денис Угаров Криштиану Роналду яқин икки-уч йил ичида фаолиятини якунламаслиги мумкинлигини айтди. У бу ҳақдаги фикрларини «Евро-Футбол.Ру» интернет нашрига берган интервьюсида билдирди.

Угаровнинг таъкидлашича, Роналду ҳозирча ўзида куч борлигини сезмоқда ва жисмоний ҳолати ҳам яхши. Эксперт фикрича, Саудия Арабистонидаги футбол даражаси Европадагидек юқори эмас, шу сабабли Роналду у ерда яна икки-уч йил ўйнаш имконига эга.

Угаровнинг айтишича, масалан, Португалия чемпионатида ўз маҳоратни намоён этиш учун ундан кўпроқ куч ва меҳнат талаб этиларди, Саудия Арабистонида эса қаршилик даражаси нисбатан пастроқ. 40 ёшли Роналду 2023 йил январидан бери «Ал-Наср» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 12 учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Угаров: Роналду Саудия Арабистонида яна уч йил ўйнаши мумкин