date

Чеферин Испания ва Аргентина ўртасидаги Финалиссимa ҳақида гапирди


Пайшанба куни УЕФА ва КОНМЕБОЛ Испания ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги Финалиссимa учрашуви 27 март куни Қатарда бўлиб ўтишини эълон қилди. Трофей учун беллашув юзасидан УЕФА президенти Александер Чеферин ўз фикрини билдирди.

«Бу ўйин икки футбол қитъасининг бирлашувини ифодалайди ва спортимизнинг глобал миқёсини энг юксак нуфуздаги тўқнашув орқали намоён этади. Биз элит футболнинг унутилмас оқшоми ҳамда халқаро байрамга гувоҳ бўлишни кутяпмиз», деди Чеферин.

Испания терма жамоаси амалдаги Европа чемпиони, Аргентина эса Америка кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чеферин Испания ва Аргентина ўртасидаги Финалиссимa ҳақида гапирди