
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо ҳимоячи Виктор Вальдепеньясдан узр сўради. 19 ёшли футболчи Ла Лигадаги «Алавес»га қарши баҳсда (2:1) дебют қилди.
Учрашувдан сўнг Алонсо ёш ўйинчининг илк ўйиндаги ҳаракатларини мақтаган, бироқ жамоа ўтказиб юборган ягона гол учун айбни Вальдепеньяс билан боғлаганини ҳам айтиб ўтганди. Marca хабарига кўра, кейинроқ мутахассис бу баёнотлари учун футболчидан узр сўраган.
Қайд этилишича, Алонсо Вальдепеньяс билан шахсан учрашиб, нима сабабдан унинг хатосини омма олдида тилга олганини тушунтирган. Вальдепеньяс «Алавес»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 76-дақиқада алмаштирилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.