
Transfermarkt мутахассислари Саудия Арабистони Про-лигаси клубларида тўп сураётган футболчиларнинг бозор қийматини қайта кўриб чиқди. Янгиланиш якунга кўра, «Ал-Иттиҳод» ҳужумчиси Карим Бензема баҳосидан 1 миллион евро йўқотди.
2022 йилда «Олтин тўп» соҳиби бўлган франциялик футболчи энди 7 эмас, 6 миллион еврога баҳоланмоқда. Бенземанинг сўнгги тўртта қайта баҳоланишида қиймат изчил камайиб борган: 10, 8, 7 ва ҳозир 6 миллион евро.
Бу, асосан, унинг ёши билан боғлиқ: Карим жума куни 38 ёшни қарши олади. Бенземанинг Transfermarkt'даги энг юқори бозор қиймати 2016–2017 йилларда қайд этилган бўлиб, ўшанда у 60 миллион еврога баҳоланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.