date

Наполи Италия Суперкубоги финалига Милан устидан ўтди


Саудия Арабистонида ўтказилаётган Италия Суперкубоги ярим финалининг илк учрашувида Наполи ва Милан тўқнаш келди. Баҳсда неаполликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа финалига йўл олди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида Милан ҳужумда фаоллик кўрсатди. Страхинья Павлович мураккаб вазиятда зарба беришга уринди, Рубен Лофтус-Чик эса дарвозани нишонга олди, бироқ Наполи посбони вазиятни қутқарди.

Наполи ҳам жавоб ҳужумларини уюштиради: Расмус Хёйлюнннинг узатмасидан сўнг Элиф Элмас бир тегинишда ўнг бурчакка зарба йўллади, тўп устун ёнидан ўтиб кетди. 39-дақиқада ҳисоб очилди.

Хёйлюнн чап қанотдан дарвоза олдига узатма берди, дарвозабон тўпга тегди, аммо у Давиде Нересга етиб борди ва у бир тегинишда аниқ зарба билан Наполи’ни олдинга олиб чиқди — 1:0. Орадан кўп ўтмай Наполи қарши ҳужумда яна хавфли вазият яратди: Элмас майдон марказидан Хёйлюннни чап қанот бўйлаб тезликка чиқариб юборди, Расмус яқин бурчакка пастдан зарба берди, бироқ дарвозабон тўпни бурчак зарбасига чиқариб юборди.

Иккинчи бўлимда ҳам Наполи устунлигини сақлаб қолди. Скотт Мактоминай жарима майдони чизиғи томон орқароққа узатди, Амир Ррахмани бир тегинишда ўнг бурчакка зарба йўллади, аммо дарвозабон сакраб тўпни қайтарди.

63-дақиқада эса неаполликлар фарқни оширди: Леонардо Спинаццола чап қанотдан тўпни олдинга сурди ва Хёйлюннга узатма берди. Ҳужумчи ўткир бурчакдан зарба йўллаб, тўпни устунга тегкизган ҳолда дарвозага киритди — 2:0.

Шу тариқа Наполи Италия Суперкубоги финалига чиқди. Финалдаги рақиб Болонья — Интер жуфтлигида аниқланади, ушбу учрашув жума куни ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наполи Италия Суперкубоги финалига Милан устидан ўтди