date

Россия терма жамоаси Сафоновнинг ПСЖдаги зафарига муносабат билдирди


Дарвозабон Матвей Сафонов ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтариб, ПСЖга Қитъалараро кубок финалида "Фламенго" устидан ғалаба келтирди. Россия терма жамоасининг Telegram каналида финал ҳуштагидан сўнг ПСЖ футболчилари Сафоновни ҳавога отиб нишонлаётган сурат эълон қилинди.

Сурат тагига "Бизнинг Мотя" деб ёзилди. Матвей Сафонов Россия терма жамоасининг асосий дарвозабони ҳисобланади.

УЕФА ва ФИФА санкциялари сабабли миллий жамоа сўнгги йилларда фақат ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Эслатиб ўтамиз, Сафонов 2024 йил ёзида "Краснодар"дан трансфер қилиниб, ПСЖ сафида тўп тепишни бошлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси Сафоновнинг ПСЖдаги зафарига муносабат билдирди