date

Бруну Фернандеш МЮда қолишига нима ундаганини айтди


Португалиялик ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти уни жамоада қолишга қандай кўндирганини маълум қилди. Аввалроқ футболчи клубни икки бор тарк этиши мумкин бўлганини, бироқ бундай қарорга келмаганини тан олганди.

«Агар клуб бизнинг мақсадимиз ҳануз энг юқори натижаларга эришиш эканини айтмаганида, мен «Манчестер Юнайтед»да қолмасдим», — дея Фернандеш сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо. Фернандешнинг таъкидлашича, «Манчестер Юнайтед» Англия ва Европа майдонларида ўз обрўсини тиклаш, яна совринлар учун курашишга қайтишни кўзламоқда.

АПЛнинг 16 туридан сўнг манкунианлар 26 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бруну Фернандеш МЮда қолишига нима ундаганини айтди