
«Барселона» президенти Жоан Лапорта клубнинг Мадриднинг «Реал»и билан мураккаб муносабатлари ҳақида навбатдаги фикрини билдирди. 63 ёшли испаниялик мутасадди кимни назарда тутаётганини очиқ айтмади, бироқ унинг ишораси кимга қаратилгани борасида шубҳа қолмади.
«Огоҳлантирмоқчиман: ютуқларимиз кўп ҳасадни келтириб чиқармоқда. Улар ҳақиқатан ҳам пасткашона тарзда жавоб қайтармоқда, ҳар қандай ахлоқий меъёрларни писанд қилмай, турли нопок усуллардан фойдаланмоқда.
Ўйлайманки, қайси клуб ҳақида гапираётганимни ҳамма тушунади. Бизга доимий равишда обрўсизлантиришга уринишяпти.
Гап ўша даҳшатли теледастур ортида турган одамлар ҳақида кетмоқда: у ерда ёлғон тарқатишади ва жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга уринишади», — дея Лапортанинг сўзларини Diario AS нашри келтиради. Айни пайтда «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва «Реал»ни тўрт очкога ортда қолдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.