date

Кафанов Сафонов тўрт ўйинда дунё эътиборини тортганини айтди


Дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов ПСЖ посбони Матвей Сафоновга бўлган қизиқиш қисқа фурсатда кескин ортгани ҳақида фикр билдирди. Мутахассис Сафонов Қитъалараро кубок финалидаги ёрқин ўйинидан кейин катта шов-шув юзага келганини қайд этди, бироқ глобал хулосалар чиқаришга шошилмаслик кераклигини таъкидлади.

Кафановнинг айтишича, ҳозирча бу ҳақда эрта гапириш мумкин, аммо Сафонов бор-йўғи тўрт учрашувнинг ўзидайоқ бутун дунёда ўзи ҳақида гапиртира олгани ҳам катта натижа. Бу фикрларни "Матч ТВ" келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Қитъалараро кубок финалида Сафонов пенальтилар сериясида "Фламенго" футболчиларининг тўртта зарбасини қайтарди ва ПСЖга ғалабани тақдим этди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кафанов Сафонов тўрт ўйинда дунё эътиборини тортганини айтди