date

Манчестер Сити франсиялик ёш ҳужумчини кузатмоқда


Франсиянинг "Труа" клубида тўп сураётган 18 ёшли ҳужумчи Матис Детурбе Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Footmercato хабарига кўра, футболчига "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, истиқболли форвард аллақачон "шаҳарликлар"нинг машғулот базасига ташриф буюрган. Детурбе учун курашда "Монако" ва "Рома" ҳам рақиб сифатида тилга олинмоқда.

Рим клуби 8 миллион евро ҳамда 2 миллион евро бонус таклиф қилган, бироқ рад жавобини олган. Жорий мавсум Франсия чемпионатида Детурбе 16 учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Сити франсиялик ёш ҳужумчини кузатмоқда