date

Луис Энрике Сафоновнинг жароҳатини тушунтириб бера олмади


ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике дарвозабон Матвей Сафоновнинг жароҳати ҳақида саволга жавоб берди. Жума куни Париж клуби россиялик футболчининг қўли сингани ҳақида хабар берди.

Сафонов жароҳатни Қитъаларо кубок финалида олган. Ўша учрашувдан кейинги пенальтилар сериясида у тўртта зарбани қайтарган.

"Мен ҳеч нарсани изоҳлаб бера олмайман. Бу ақл бовар қилмайди, Сафоновнинг ўзи ҳам бу қандай юз берганини билмаяпти.

Бизнингча, бу учинчи пенальти пайтида, қандайдир ғалати ҳаракат бўлган вазиятда рўй берган. У қўли синган ҳолатда ҳам яна икки пенальтини қайтарган.

Адреналин шунчалик юқори бўладики, футболчи оғриқни сезмаслиги мумкин", деди Энрике матбуот анжуманида. Аввалроқ ПСЖ 26 ёшли Сафоновнинг ҳолати уч-тўрт ҳафтадан сўнг қайта баҳоланишини маълум қилгандӣ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Сафоновнинг жароҳатини тушунтириб бера олмади