date

Леннарт Карл Бундеслигада энг катта нарх ўсишини қайд этди


Жума куни Transfermarkt Германия чемпионатида тўп сураётган футболчиларнинг трансфер баҳоларини янгилади. Бундеслигада энг кўп қимматлашган футболчи Мюнхеннинг «Бавария» клубида ҳаракат қиладиган ҳужумкор ярим ҳимоячи Леннарт Карл бўлди.

17 ёшли футболчи мавсум давомида жамоа учун тобора муҳимроқ фигурага айланиб бормоқда. Бу ҳолат унинг баҳосида ҳам акс этди: Карлнинг қиймати 40 миллион еврога оширилди ва энди 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Натижада футболчининг бозор қиймати 200 фоизга кўтарилди. Рўйхатда иккинчи ўринни «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде эгаллади.

Унинг трансфер қиймати 25 миллион еврога ошиб, 45 миллион еврога етди. Учинчи поғонани «Кёльн» футболчиси Саид Эл-Мала ҳамда «Гамбург» вакили Лука Вушкович бўлиб олди.

Ҳар икки футболчининг қиймати 22 миллион еврога кўтарилиб, 40 миллион еврoни ташкил этди. Шунингдек, Transfermarkt янгиланишида Бундеслигада қиймати энг кўп пасайган футболчилар сифатида Харри Кейн ва Жамал Мусиала қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Леннарт Карл Бундеслигада энг катта нарх ўсишини қайд этди