Россия терма жамоаси Сафоновнинг жароҳатига муносабат билдирди

Россия миллий терма жамоаси матбуот хизмати Франциянинг "ПСЖ" клуби дарвозабони Матвей Сафонов олган жароҳат юзасидан муносабат билдирди. У "Фламенго"га қарши Қитъалараро кубок учрашувида қўли синиб қолган.
Терма жамоа Сафоновга тезроқ соғайиб, футбол майдонларига қайтишини тилади. Дастлабки маълумотларга кўра, тикланиш учун тахминан бир ой вақт керак бўлади.
"ПСЖ" ва "Фламенго" ўртасидаги баҳс Қатарда бўлиб ўтди ва асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида парижликлар аниқроқ ҳаракат қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Сафонов учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди: у бразилияликлар ижро этган тўртта пеналтни қайтарди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг