
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2025 йил якунларига кўра 20 ёшгача бўлган футболчилар рейтинги эълон қилди. Рўйхатнинг биринчи поғонасини «Барселона» вингери Ламин Ямал эгаллади.
У 233 очко тўплади. Иккинчи ўринда «ПСЖ» футболчиси Дезире Дуэ 90 очко билан қайд этилди.
Кучли учликни эса «Челси» вакили Эстевао 50 очко билан якунлади. Кейинги ўринларда Арда Гюлер (30 очко), Пау Кубарси (19), Кенан Йилдиз (10), Уоррен Заир-Эмери (7) ҳамда Франко Мастантуоно (5) жой олди.
Қайд этилишича, Ламин Ямал ушбу рейтингда 2024 йилда ҳам биринчи ўринни эгаллаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.