
Англияда фожиа юз берди: «Маклсфилд Таун» клуби футболчиси Итан Маклауд йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Футболчи 21 ёшда эди.
Воқеа жамоасининг навбатдаги учрашувидан сўнг содир бўлган. Маклауд уйга қайтаётган пайтда рул бошқарувида хатога йўл қўйган ва бу М1 автомагистралида, Нортҳэмптон яқинида автоҳалокатга олиб келган.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан соат 22:40 атрофида рўй берган. Таъкидланишича, Маклауд «Бедфорд»га қарши сафар учрашувига жамоа билан бирга борган бўлса-да, майдонга тушмаган, жамоа у ҳолда ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда ҳам автоҳалокатда португалиялик футболчи Диогу Жота ҳалок бўлган эди. «Ливерпуль»нинг асосий футболчиларидан бири саналган Жота билан боғлиқ воқеа Испанияда юз берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.