
ФИФА ҳакамлик департаменти ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовни 2018 йилги жаҳон чемпионатида ишлаши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатига киритган ва уни Италиянинг Коверчано шаҳрига шу йилнинг 3-7 апрель кунлари ўтказиладиган семинарга таклиф этган, деб ёзади Кун нашри.
2018 йилги ЖЧ учун тайёргарлик босқичи ўрнини ўтайдиган бу семинарда 53 нафар ҳакам иштирок этади.
ОФКдан таклиф этилган ҳакамлар сони 7 нафар.
Равшан Эрматов 2010 йили ЖАРда ва 2014 йили Бразилияда ўтказилган мундиалларда ишлаб, жами 9та учрашувни бошқарганди. Бу эса жаҳон рекорди ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар