
Италияда Суперкубок учрашувлари давом этаётган бир пайтда Германияда Бундеслиганинг 2025 йилдаги сўнгги, 15-тури бошланди. Тур доирасида Дортмунднинг “Боруссия”си Мёнхенгладбахдан келган номдош рақибини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу натижа мёнхенгладбахликлар ярим ҳимоячиси, швейцариялик Нико Элведи учун байрамона кунни бироз хиралаштирди: у Германия олий лигасида ўзининг 300-учрашувини ўтказди. Эътиборлиси, Элведининг Бундеслигадаги ушбу 300 ўйинининг барчаси битта клуб — айнан Мёнхенгладбах “Боруссия”си сафида ўтди.
Элведи Бундеслига тарихида бир клубда 300 ўйинлик маррага етган атиги бешинчи легионер футболчига айланди. У 2015 йилдан буён мёнхенгладбахликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.