Романо Семеньо қишда клубини ўзгартиришини маълум қилди

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо «Борнмут» вингери Антуан Семеньонинг эҳтимолий трансфери ҳақида маълумот берди. Манбага кўра, «гулослар» жамоаси етакчиси учун «Ливерпул», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» кураш олиб бормоқда.
Шунингдек, футболчига «Тоттенҳэм» ҳам қизиқиш билдирётгани айтилган. Романонинг қайд этишича, 25 ёшли ганалик футболчи январ ойида клубини алмаштириши кутилмоқда.
Унинг шартномасида 65 миллион фунт стерлинг (тахминан 75 миллион евро) миқдоридаги товон пули банди бор ва у тахминан ойнинг 10-санасигча амал қилади. Шу ҳафта «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» футболчи бўйича бевосита музокаралар ўтказди.
Якуний қарор эса Семеньонинг ўзига боғлиқ. Аввалроқ Семеньо учун пойгада «Ливерпул» фаворит сифатида кўрилганди, бироқ ноябр ойидан бери «қизиллар» билан музокаралар олиб борилмаяпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг