
Франциялик мутахассис Дидье Дешам Саудия Арабистонидан жиддий таклиф олиши мумкин. Sky Sport журналистлари хабарига кўра, 57 ёшли мураббийга саккиз йиллик меҳнат шартномаси таклиф этилиши эҳтимоли бор.
Манбага кўра, Дешам Саудия Арабистони терма жамоасини 2034 йилги Жаҳон чемпионатига тайёрлайдиган бош мураббий сифатида кўрилмоқда. Турнир мамлакат мезбонлигида ўтказилиши режалаштирилган ва саудияликлар мундиалда медаллар учун курашишни мақсад қилган.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Дешам 2026 йилги Жаҳон чемпионати якунидан сўнг Франция терма жамоаси бош мураббийлигидан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мутахассис 2012 йилдан буён "учранглилар" билан ишлайди ва унинг қўл остида Франция 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.