
Шанба, 20 декабр куни Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе туғилган кунини нишонлади. Франция терма жамоаси форварди 27 ёшга тўлди.
Футболчини "қироллик клуби" матбуот хизмати табриклади. Клуб ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида "Туғилган кунингиз билан" деган қисқа табрик эълон қилди.
Мбаппенинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Ҳужумчининг бозор қиймати 200 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Испания чемпионатида Мбаппе 17 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.