date

Карим Адейеми алмаштирилгач норозилик билдирди ва жаримага тортилади


Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Карим Адейеми Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубига қарши ўйинда алмаштирилганидан норози бўлди. Бундеслиганинг 15-тур учрашуви Дортмунд жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Футболчи майдонни тарк этгач, дарҳол кийиниш хонасига йўл олди, бироқ жамоанинг спорт директори Себастьян Кель уни тўхтатди. Кель Sky Sport нашрига берган изоҳида Адейемининг алмаштирилиши тўлиқ асосли бўлганини таъкидлади: «Алмаштириш мутлақо ўринли эди.

У яхши ўйнамади. Гаплашадиган масалалар бор.

Мен бундай реакцияни кўришни истамайман, мураббий ҳам истамайди, жамоа ҳам истамайди. У жаримага тортилади».

Аввалроқ Адейемининг жамоани тарк этиш истаги ортида қандай сабаблар борлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карим Адейеми алмаштирилгач норозилик билдирди ва жаримага тортилади