«Гамбург» ва «Айнтрахт» ўйинида ғолиб аниқланмади

Қисқача
Бундеслиганинг 15-турида «Гамбург» ва «Айнтрахт» учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Алберт-Мбоё Самби Локонга мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, Уго Ларссон эса тез орада мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Фабиу Виейранинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. Натижадан сўнг «Гамбург» турнир жадвалида 13-ўринда, «Айнтрахт» эса 7-поғонада қолди.
Бундеслиганинг 15-турида «Гамбург» ўз майдонида «Айнтрахт»ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
18-дақиқада меҳмонлар дарвозабони тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, Ннамди Коллинз эса уни узоққа тепиб юбора олмади. Вазиятдан Альберт-Мбойо Самби Локонга унумли фойдаланиб, ҳисобни очди – 1:0.
Орадан кўп ўтмай Натаниэль Браун жарима майдонига аниқ пас узатди ва Хуго Ларссон зарбаси билан мувозанатни тиклади – 1:1. Биринчи бўлимда «Гамбург» тезкор ҳужумда Райан Филипп орқали дарвоза тўсинини «жаранглатди», Уильям Микелбренсиснинг қайта зарбаси эса дарвоза чизиғи устида қайтарилди.
Иккинчи таймда Ансгар Кнауфф ҳавода қайчи усулида чиройли зарба берди, бироқ ҳимоячи тўп йўлини тўсди. Натаниэль Браун гол уришга яқин келди, лекин дарвоза чизиғи олдида Николас Капальдо хавфни бартараф этди.
Маҳмуд Дауднинг қайта зарбаси ҳам шу тарзда блокланди. Захирадан майдонга тушган Фабиу Виейра Рансфорд Кенигсдёрффер узатмасидан сўнг меҳмонлар дарвозасини иккинчи бор ишғол қилди, аммо эпизод офсайд сабаб бекор қилинди.
Дурангдан сўнг «Гамбург» турнир жадвалида 13-ўринда, «Айнтрахт» эса 7-поғонада қолди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!18-дақиқада меҳмонлар дарвозабони тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, Ннамди Коллинз эса уни узоққа тепиб юбора олмади. Вазиятдан Альберт-Мбойо Самби Локонга унумли фойдаланиб, ҳисобни очди – 1:0.
Орадан кўп ўтмай Натаниэль Браун жарима майдонига аниқ пас узатди ва Хуго Ларссон зарбаси билан мувозанатни тиклади – 1:1. Биринчи бўлимда «Гамбург» тезкор ҳужумда Райан Филипп орқали дарвоза тўсинини «жаранглатди», Уильям Микелбренсиснинг қайта зарбаси эса дарвоза чизиғи устида қайтарилди.
Иккинчи таймда Ансгар Кнауфф ҳавода қайчи усулида чиройли зарба берди, бироқ ҳимоячи тўп йўлини тўсди. Натаниэль Браун гол уришга яқин келди, лекин дарвоза чизиғи олдида Николас Капальдо хавфни бартараф этди.
Маҳмуд Дауднинг қайта зарбаси ҳам шу тарзда блокланди. Захирадан майдонга тушган Фабиу Виейра Рансфорд Кенигсдёрффер узатмасидан сўнг меҳмонлар дарвозасини иккинчи бор ишғол қилди, аммо эпизод офсайд сабаб бекор қилинди.
Дурангдан сўнг «Гамбург» турнир жадвалида 13-ўринда, «Айнтрахт» эса 7-поғонада қолди.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг






























Изоҳлар 0
…