
“Спартак”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Мостовой Россия терма жамоасининг энг яхши тўпурари борасидаги баҳслар фонида миллий жамоага қайтишга тайёрлигини билдирди. “Зарурат бўлса, мен тайёрман — мени Россия терма жамоасига чақиринг.
Ишончим комил, Гренада ёки Брунейга икки гол ураман. Барча янгиликлар ва сарлавҳаларда бўламан”, — дея Мостовойнинг сўзларини Rusfootball келтирди.
Мостовой 1992 йилдан 2004 йилгача Россия терма жамоасида ўйнаган. У 50 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган.
Россия терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувларини 2026 йил март ойида ўтказиши мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.