
Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби собиқ дарвозабони Вячеслав Малафеев "ПСЖ" посбони Матвей Сафоновнинг қитъалараро кубок доирасида Бразилиянинг "Фламенго" жамоасига қарши ўйиндаги муваффақиятли ҳаракатларини юқори баҳолади. У пеналтилар сериясида тўртта зарбани қайтарди.
"Матвей учун барчамиз жуда хурсандмиз. Ўзимнинг хотирамда бундай ҳолатни эслай олмайман, айниқса шундай даражада.
Матвейни табриклайман, ажойиб ютуқ. Унинг тинимсиз меҳнати кўриниб турибди", дея Малафеевнинг сўзларини "Матч ТВ" келтирди.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўйиндан кейинги 11 метрлик зарбалар сериясида эса Париж гранди 2:1 ҳисобида устун келди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.