
Москванинг "Спартак" клуби собиқ бош директори Юрий Заварзин Матвей Сафоновнинг "ПСЖ"даги истиқболи ҳақида фикр билдирди. Заварзинга кўра, россиялик дарвозабоннинг франсуз клубидаги кейинги тақдири кўпроқ бош мураббийдан эмас, балки дарвозабонлар мураббийи қандай позиция тутишидан келиб чиқади.
У Сафонов яхши спорт формасида бўлган ва жароҳат олмаган пайтда ҳам "ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике уни асосан иккинчи дарвозабон сифатида кўрганини эслатди. Заварзин фикрича, қўлидан олган жароҳати бу вазиятни янада мураккаблаштиради.
"У жамоасига катта ёрдам берди, катта иш қилди. Аммо дарвозабонлар мураббийи бор: Матвей тиклангач, унинг ўйини ҳақида нима деса, шунга қаралади.
Кўп нарса шунга боғлиқ", — дея Заварзин сўзларини келтиради "Матч ТВ". Сафонов қўл жароҳати сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юборади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.