
“Локомотив”нинг собиқ футболчиси Дмитрий Сенников Россия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар мақомини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди. Муҳокамаларга ФИФАнинг 2005 йилда ўртоқлик учрашувида бўлиб ўтган Россия – Германия ўйинидаги гол муаллифлигини ўзгартириш қарори сабаб бўлди.
Энди гол расман Александр Кержаков номига ёзилди. Сенников эса эпизод баҳсли эканини таъкидлаб, ҳал қилувчи зарбани барибир Андрей Аршавин йўллаган, деб ҳисоблайди.
“У ерда тўп чизиқдан ўтмаганини кўриш мумкин. Ҳаракатлар йиғиндиси, ташаббус сабабли, эҳтимол, голни қайта ёзишга қарор қилишгандир.
Аммо уни Аршавин урган”, — дея Сенниковнинг сўзларини “Спорт день за днём” нашри келтиради. Шу билан бирга, Сенников Кержаковнинг Россия футбол иттифоқига мурожаат қилиши унинг қонуний ҳуқуқи эканини қайд этди ва Александр ўз савияси ҳамда фаолияти билан терма жамоанинг энг яхши тўпурари мақомига муносиблигини урғуллади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.