Алессандро Бастони фаолиятини Миланнинг «Интер»ида давом эттиради

Алессандро Бастони фаолиятини Миланнинг «Интер»ида давом эттиради
Миланнинг «Интер» клуби марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони жамоани тарк этишни режалаштирмаётгани айтилмоқда. TEAMtalk хабарига кўра, футболчи «Интер»даги ўрнидан мамнун ва йирик Европа клублари қизиқишига қарамай, ҳозирча клубини ўзгартириш ниятида эмас.

Манбада қайд этилишича, Бастонини жамоасини алмаштиришга кўндира олиши мумкин бўлган кам сонли вариантлардан бири «Манчестер Сити» бўлиб қолмоқда. Жорий мавсумда 26 ёшли ҳимоячи барча турнирларда 20 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Бастонининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар