date

Никлас Зюле Милан билан музокара ўтказди


Дортмунднинг “Боруссия” клуби марказий ҳимоячиси Никлас Зюле фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, ўтган ҳафта “Милан” вакиллари 30 ёшли немис футболчисининг агентлари билан музокара ўтказган.

Манбага кўра, Зюле Италия клубига эҳтимолий трансферга очиқ, бироқ унинг асосий шарти — камида 2028 йилгача мўлжалланган шартнома. Жорий мавсумда Зюле барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда беш учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Ҳимоячининг “Боруссия” билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача тузилган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Никлас Зюле Милан билан музокара ўтказди