date

Фиорентина Удинезени беш гол билан енгиб, илк ғалабасини олди


Италия А сериясининг 16-турида "Фиорентина" ўз майдонида "Удинезе"ни қабул қилди ва мавсумдаги илк ғалабасини йирик ҳисобда қўлга киритди. Учрашувнинг 8-дақиқасида "Удинезе" дарвозабони Мадука Окойе Мойзе Кинга қарши қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилди.

Жарима зарбасини Роландо Мандрагора ижро этиб, тўпни тўсинга теккизди. Орадан кўп ўтмай Альберт Гудмундссон ҳам устунга тегди, бироқ ҳужум давомида Мандрагора узоқдан аниқ зарба бериб ҳисобни очди.

42-дақиқада Гудмундссон жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан фарқни иккитага оширди. Танаффус арафасида Николо Фаджолининг узатмасидан сўнг Шер Н'Дур бош билан гол уриб, биринчи бўлимни 3:0 ҳисобида якунлади.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари босимни пасайтирмади: Фабьяно Паризининг зарбасидан кейин тўп яна устунга теккач, Мойзе Кин қайтган тўпни дарвозага жойлади. 66-дақиқада Умар Соле жарима майдони ташқарисидан гол уриб, "Удинезе" учун ҳисобни қисқартирди.

Бироқ кўп ўтмай Николо Фортининнг узатмасидан кейин Кин яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўйиндаги нуқтани қўйди — 5:1. Шу тариқа "Фиорентина" мавсумдаги илк ғалабасини нишонлади, бироқ турнир жадвалида барибир сўнгги ўринда қолмоқда.

"Удинезе" эса 9-ўрин учун курашаётган жамоалар гуруҳида бормоқда. Голлар: Мандрагора (21), Гудмундссон (42), Н'Дур (45), Кин (56, 69) — Соле (66).

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фиорентина Удинезени беш гол билан енгиб, илк ғалабасини олди