date

Лингард Жанубий Кореяда уни ҳайратга солган одатни айтди


2024 йилда англиялик футболчи Жесси Лингард жасоратли қарор қабул қилиб, Англияни тарк этди ва европаликлар учун ноодатий саналадиган Жанубий Корея чемпионатида тўп суришга йўл олди. У янги маданиятга мослашиш жараёнида кўп нарсалар уни ҳайратга солганини айтди.

Лингарднинг таъкидлашича, энг қизиқ ҳолатлардан бири корейслар билан бирга овқатланиш тартибига боғлиқ. Футболчи сўзларига кўра, улар одатда ёши каттароқ одам овқатни бошлашини кутишади, у эса бу вазиятда хорижлик бўлгани учун ҳам ҳамма аввал унинг ҳаракатини пойлайди.

"Улар доим овқатни ёши каттароқ ёки хорижлик одам бошлашини кутишади, бу ҳолатда мен. Яъни уларга таом келтирилса-ю, менга ҳали келтирилмаган бўлса, мен ҳам ликопча олдимга қўйилмагунча кутиб туришади.

Агар сен овқатланишни бошламасан, улар ҳам таомга қўл урмайди ва бу ҳолат бутун кеч давом этиши мумкин. Бу мени жуда ҳайратга соларди", дея Лингарднинг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.

Ҳозирда Жесси Лингард эркин агент ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лингард Жанубий Кореяда уни ҳайратга солган одатни айтди