date

Фредди Гуарин ҳаётидаги оғир даврлар ҳақида гапирди


Колумбиялик собиқ футболчи, Миланнинг «Интер» клуби сафида тўп сурган Фредди Гуарин ҳаётидаги мураккаб даврларни эслади. Гуариннинг айтишича, «Интер»да у ўзини яхши ҳис қилган, бироқ турмуш ўртоғи билан ажрашганидан сўнг муаммолар бошланган.

Шундан кейин у ичкиликка берилиб кетган. Кейин Хитойда шартнома имзолаган, аммо у ерда ҳам руҳий ҳолати янада оғирлашган: у оиласидан жуда узоқда бўлгани учун яқинлари тақдиридан кўп хавотир олганини таъкидлади.

Суҳбат давомида у ота-онаси билан тез-тез жанжаллашиб қолганини, отаси доим маст бўлганини ҳам айтди. Гуарин ўша пайтларда ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаб, буни уч марта амалга оширишга уринганини, бироқ ҳар сафар омон қолганини билдирди.

Унинг сўзларини Corriere della Sera нашри келтирди. Фредди Гуарин 2021 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фредди Гуарин ҳаётидаги оғир даврлар ҳақида гапирди