
"Наполи" футболчиси Маттео Политано 22 декабр куни "Болонья"га қарши бўлиб ўтадиган Италия Суперкубоги финали олдидан матбуот билан мулоқот қилди. Неаполликлар вингерининг жавобларини Sky Sports Italy сайти эълон қилди.
— Мавсумнинг ҳозирги босқичида "Наполи"ни қандай кўряпсиз? — Ҳар доим жипс бўлиб келган кучли жамоа.
Яхши пайтларда ҳам, оғир пайтларда ҳам. Майдонда ҳам, майдон ташқарида ҳам бир-биримизга ёрдам бериш — доимо бизнинг кучимиз бўлган.
— "Наполи" турли схемаларга мослаша олишини кўряпмиз. — Ҳа, биз турли схемаларда ҳаракат қила оламиз.
Асосий таркиб масаласига келсак, кўплаб ўйинларда майдонга тушганим мен учун катта шараф. Одатда менга қанотда ўйнаш ёқади.
Кўп учрашув ўтказганим учун баъзан майдонга тушмай қолиш ҳам муаммо эмас. Учрашув Москва вақти билан 22:00 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.