date

Илья Садыгов Туркиядаги клубини тарк этмоқчи эмас


Туркиянинг биринчи дивизионида ўйнайдиган «Серик Беледиеспор» клуби ҳужумчиси Илья Садыгов жамоани тарк этмоқчи эмас. Бу ҳақда «Чемпионат» нашри бош директор Бариш Гучлу сўзларига таяниб хабар берди.

«Ильянинг клуб билан шартномаси бор ва биз унга, бошқа барча футболчиларга бўлгани каби, ишонамиз. Қолган легионерлар кетиб бўлишди», — деди Гучлу.

Илья Садыгов «Серик Беледиеспор»нинг амалдаги эгаси ҳисобланадиган Туфан Садыговнинг ўғли. Жорий мавсум давомида жамоада молиявий муаммолар юзага келгани сабабли у ердан россиялик футболчилар ҳамда мураббий Сергей Юран кетиб қолди.

Молиявий муаммолар Туфан Садыгов билан боғлиқ бошқа клубларни ҳам четлаб ўтмади. Хусусан, ўтган мавсум якунларига кўра Москва вилоятининг «Химки» клуби банкрот бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Илья Садыгов Туркиядаги клубини тарк этмоқчи эмас