
Англиялик ҳимоячи Фикайо Томори январ ойида «Милан» сафида ўйнаётганига беш йил тўлишини нишонлашга тайёрланмоқда. Дастлаб у клубнинг асосий таркиб ўйинчиси бўлмаган, бироқ сўнгги пайтларда Томори асосий таркибдан жой олди ва ҳозир энг яхши спорт формасида эканини таъкидлади.
«Жисмонан ўзимни ҳеч қачон бунчалик яхши ҳис қилмаганман. Майдондаги позициянгни яхши тушуниш жуда муҳим.
Бу ўйинни ўқишга ва кучни у ёқ-бу ёққа эмас, оқилона сарфлашга ёрдам беради», — дея футболчининг сўзларини pianetamilan.it келтиради. Ҳозир «Милан» Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Пешқадам эса Миланнинг бошқа клуби — «Интер». “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.