
Бразилиялик ярим ҳимоячи Давид Нерес Италия Суперкубоги финалида бош қаҳрамонга айланди: у «Болонья» дарвозасига икки гол уриб, клубига яна бир совринни тақдим этди. Ўйиндан сўнг у ўз фикр ва ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
«Албатта, хурсандман: дубль қайд этдим, аммо умумий ғалаба муҳимроқ. Биз совринни қўлга киритдик.
Балки бу бизга чемпионатда ҳам ўйинимизни кучайтиришга ёрдам берар. Буни «Кремонезе»га қарши кейинги ўйинданоқ бошлашимиз керак», — дея бразилиялик футболчининг сўзларини calcionapoli1926.it келтиради.
Эслатиб ўтамиз, «Наполи» 1991 ва 2014 йиллардаги ғалабалардан сўнг Италия Суперкубогини учинчи бор ютди. Нерес 2024 йилда Неаполга кўчиб ўтган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.