
«Эспаньол» бош мураббийи Маноло Гонсалес «Атлетик Бильбао» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди. Ла Лиганинг 17-тур учрашуви 2:1 ҳисобида якунланди.
«Мен жуда мамнунман. Бизга айнан шундай йил керак эди.
У фантастик бўлди. Бу улкан фахр туйғуси.
Футболчилар бор кучини беришяпти, бизни энг яхши таърифлайдиган сўз эса — "жамоа". Иккинчи давра янада қийинроқ бўлади, аммо шу муносабатни сақлаб қолсак, курашни давом эттира оламиз», — дея мураббий сўзларини Estadio Deportivo келтиради.
«Биринчи бўлим қийин кечди, бироқ биз яхши ҳимояландик ва имкониятларимиздан фойдаландик. [Рақибга] ортиқча кўп нарсага йўл қўймадик».
«Майдонга тушаётганларнинг барчаси яхши рақобатлашмоқда, бу бизга суръатни ушлаб туриш ва еврокубоклар йўлланмаси учун курашни давом эттириш имконини беради». «Эспаньол» 33 очко билан бешинчи ўринда, «Атлетик»да 23 очко ва саккизинчи ўрин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.