
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Саша Боэ Германия Бундеслигасини Туркия чемпионатига алмаштириши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Флориан Плеттенберг хабар берди.
Журналист маълумотларига кўра, футболчини трансфер қилишдан Истанбулнинг «Галатасарай» клуби манфаатдор. Туркияликлар Боэ учун АПЛнинг икки вакили — «Ньюкасл» ва «Кристал Пэлас» билан рақобатлашишга тайёр.
«Бавария» эса ҳимоячини сотишдан тахминан 20 миллион евро ишлаб олишни мўлжалламоқда. Саша 2024 йил январидан бери Мюнхен гранди сафида ўйнаб келмоқда.
Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2028 йил июнь ойи охирида якунланади. Transfermarkt унинг қийматини 18 миллион евроға баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.