date

«Арсенал» ва немис клублари франсуз ярим ҳимоячисини кўзламоқда


«Марсель» хавбеки Даррил Бакола трансфер бозорида талабгир бўлиб турибди, деб хабар бермоқда Footmercato журналистлари. Манбага кўра, 18 ёшли франсуз ярим ҳимоячисига Лондоннинг «Арсенал»и, «Штутгарт» ҳамда Дортмунднинг «Боруссия»си қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг прованс клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. 2025/2026 йилги мавсумда Бакола Франция чемпионатида етти учрашувда майдонга тушди.

Шунингдек, у Чемпионлар лигасининг умумий босқичида Англиянинг «Ньюкасл»ига қарши ўйинда (2:1) иштирок этиб, голли узатма муаллифи бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» ва немис клублари франсуз ярим ҳимоячисини кўзламоқда