date

Рабио: Меньян мени «Милан»га аввалроқ ҳам чақирган


Франциялик ярим ҳимоячи Адриен Рабио «Милан» дарвозабони Майк Меньян уни клубга анча олдин таклиф қилганини айтди. Рабионинг сўзларига кўра, бу ҳақдаги суҳбатлар уч-тўрт йил аввал, у Туриннинг «Ювентус» клубида ўйнаб юрган пайтида ҳам бўлган.

«Майк бу мавзуни уч-тўрт йил олдин ҳам кўтарган. Ахир биз у билан яхши дўстмиз.

Лекин, очиғи, у дунёдаги энг яхши дарвозабонлардан бири. Унга ўхшаганлар кам.

Шунинг учун «Милан» футболчиси сифатида чин дилдан у биз билан қолишига умид қиламан. У бизга керак», — дея Рабионинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Меньян 2021 йилдан бери «Милан» сафида ўйнаб келмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рабио: Меньян мени «Милан»га аввалроқ ҳам чақирган