
Франциялик ярим ҳимоячи Адриен Рабио «Милан» нега ўртамийона ва аутсайдер жамоаларга қарши оддий вазиятларда мунтазам очко йўқотишини изоҳлади. «Биз ментал жиҳатдан хато қиламиз, балки иш битди, деб ортиқча бўшашиб қоламиз.
Бу синдромдан қутулиб, ҳаммани бир хил жиддий қабул қилишимиз керак. Бу ерда тажрибалироқ футболчилар ишга киришиши, эҳтимол, ёшларга бироз қаттиқроқ гапириши ҳам лозим.
Бу унчалик ёқимли бўлмаслиги мумкин, аммо “Милан”дан кутилаётган талаблар жуда катта, шунинг учун бу зарур», — дея Рабионинг сўзларини келтиради pianetamilan.it. Ҳозирда клуб А Серияда иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.