date

«Ливерпуль» Карим Адейемини трансфер қилишни кўзламоқчи


Дортмунднинг «Боруссия» клубида тўп сураётган қанот ҳужумчиси Карим Адейеми «Ливерпуль»га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Патрик Бергер хабар берди.

Манбага кўра, томонлар аллақачон дастлабки музокараларни ўтказган. Қайд этилишича, «Боруссия» Адейемини 23 миллион евро эвазига трансфер қилиш бўйича таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Манба таъкидлашича, мерсисайдликлар ҳозирча Адейемини асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмаяпти. Клуб, аввало, захира ўриндиғини кучайтириб, ҳужумда турли вариантларга эга бўлишни истамоқда.

Жорий мавсумда Адейеми барча мусобақаларни ҳисобга олганда 22 ўйинда майдонга тушди, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль» Карим Адейемини трансфер қилишни кўзламоқчи