date

Ламин Ямал нега севгилиси йўқлигини ноодатий сабаб билан тушунтирди


Каталониянинг «Барселона» клубида тўп сураётган юлдуз вингер Ламин Ямал шахсий ҳаёти ҳақида гапирди. У нега ўзига қиз дўст топа олмаётганини изоҳлади.

18 ёшли футболчи YouTube каналида шундай деди: «Мен эрта ухлайман, тун ярмида уйғониш учун. Буни печенье еб олиш учун қиламан.

Бу менга ёқади. Шу уйғонишлар сабаб менда қиз дўст йўқ».

Жорий мавсумда Ямал «кўк-анорранглилар» сафида 20 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол ва 11 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали Ламиннинг бозор қийматини 200 миллион евро деб баҳолаган.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2031 йил ўрталаригача мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал нега севгилиси йўқлигини ноодатий сабаб билан тушунтирди